Қорақалпоғистондаги Қуйи Амударё ҳудудида уч бош Бухоро буғуси милтиқ билан отиб ўлдирилгани аниқланди. Ҳайвонот дунёсига 3,4 млрд сўм зарар ҳисобланиб, овчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ўсимликлар ва ҳайвонларга зарар етказганлик ёки нобуд қилганлик учун жарималар 5−10 баробарга оширилди.
Экология вазирлиги томонидан 40 минг нусхада Қизил китоб нашр этилган бўлиб, улар Ўзбекистон бўйлаб мактаб ўқувчиларига «экологик онг ва маданиятни шакллантириш» мақсадида тарқатилмоқда.
Шаҳрисабз туманидаги Танхоздарё ирмоғида Қизил китобга киритилган 27 дона Амударё гулбалиқлари ноқонуний овлангани аниқланди.
Деҳқонобод туманида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 2532 туп тожик каврагининг илдизи кесилди. Зарар миқдори 1,2 млрд сўмдан ортиқни ташкил этган. Бу яқин орада Экология вазирлиги томонидан қайд этилган учинчи ҳолатдир.
Навоий вилояти Навбаҳор туманида урғочи жайрон ва унинг боласини отиб ўлдирган браконьерлар қўлга олинди. Жонивор Қизил китобга киритилган бўлиб, етказилган зарар 33 млн сўмга баҳоланмоқда.
Юнусобод туманида эркак Ўзбекистон Қизил китобига киритилган икки лайлак ва иккита лочинни сотмоқчи бўлди. Қушлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилиб, эркак 3,3 миллион сўм жаримага тортилди.
«Сурхон» давлат қўриқхонасидан Бухоро тоғ қўйининг боласини ноқонуний олиб кетишга уринган икки эркак ушланди. Тезкор рейд тадбири давомида қўлга олинган ҳуқуқбузарлар Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида истиқомат қилиши аниқланди. Уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов Қашқадарёда ноёб айиқ отиб ўлдирилганига муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, айиқ аслида аҳолига хавф туғдирмаган, ҳокимиятга эса уни ўлдирмаслик ҳақида тавсия берилган. Вазирнинг фикрича, табиатга бундай муносабат «ваҳшийлик» ва жуда катта жиноят.
Жиззахда Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудидан Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган 1 бош оққуш ва қашқалдоқларни овлаган фуқаролар аниқланди. Уларга салкам 20 млн сўм жарима белгиланди. Янгиобод туманида яна бир фуқаро бўрини сўйгани учун 3 млн сўм жаримага тортилди.
Ўзбекистон Қизил китобига киритилган пушти сақоқушни ўлдирган эркакнинг шахси аниқланди. У бутун Ўзбекистон халқидан кечирим сўраб, бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигини айтди.
Жиззах вилояти Арнасой туманидаги кўлда «Қизил китоб»га киритилган сақоқушни тутиб, ўлдирган шахснинг маълумотлари қонуний чора кўриш учун прокуратурага юборилди. У «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги ва «Ов қилиш тўғрисида»ги қонунларни бузган.
Қорақалпоғистоннинг «Борсакелмес» қўриқхонасида «Қизил китоб»га киритилган 13 бош жайронни отиб ўлдирган браконьерлар қўлга олинди.
Интернетда икки эркакнинг Қизил китобга киритилган тасқара қуши билан тушган сурати пайдо бўлди. Экология давлат қўмитаси ва Бош прокуратура томонидан овчиларга қидирув эълон қилинди.
Давлат экология қўмитаси Зомин ва Қизилқум қўриқхоналаридаги фотоқопқонларга тушиб қолган айиқ, тўнғизва шоқол тасвирларини намойиш қилди.
Қорақалпоғистонда тўрт киши «Қизил китоб» га киритилган 14 та жайрон ва 5 дона ёввойи қўённи овлагани аниқланди. Улар табиатга 190 млн сўмлик зарар етказгани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қизил китобга киритилган лочинларни 280 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ва харидор қўлга тушди. Давлат божхона қўмитасининг маълум қилишича, «қушларнинг 6 нафари Қизил китобга Итолғи номи билан киритилган бўлиб, улар тобора йўқолиб бораётган тур ҳисобанади». Лочинлар вақтинча Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
Амударё катта сохта куракбуруни ҳозиргача сақланиб қолган жонзотлар ичида энг қадимийлардан бири ҳисобланади. Ушбу балиқ тури халқаро «Қизил китоб»га «бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасидаги тур» мақоми билан киритилган. Бироқ, гидробиолог Бахтиёр Шералиевнинг таъкидлашича, дунёда фақатгина Амударё сувларида учрайдиган ушбу балиқ маҳаллий аҳоли томонидан овланмоқда ва Экология қўмитаси ушбу балиқ турини сақлаб қолиш учун етарлича эътибор қаратмаяпти.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг